Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Кексалар ва ногиронларни манзилли ижтимоий ҳимоя қилиш ва қўллаб-қувватлашни янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2015 йил 10 августдаги 237-сон қарорига асосан ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар - фарзандлари, ота-онаси, шунингдек васийлари, ҳомийлари ва суд томонидан кексани ёки ногиронлиги бўлган шахсни парвариш қилиш мажбурияти зиммасига юкланган шахслари бўлмаган ўзгалар парваришига муҳтож бўлган қариялар ҳамда I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга уйида ижтимоий хизмат кўрсатилади. Шунингдек, ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшайдиган кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар - ёлғиз яшайдиган ёки кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар, вояга етмаган болалар ёхуд қамоқда ва жазони ўташ муассасаларида, узоқ муддат даволанишда бўлган шахслар билан бирга яшайдиган ўзгалар парваришига муҳтож бўлган пенсия ёшидаги шахслар (60 ёшга етган эркаклар, 55 ёшга етган аёллар) ҳамда I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар ҳам уйида ижтимоий хизмат кўрсатиш билан қамраб олинади.
Ёлғизларнинг шаҳсий рўйхатига қуйидаги маълумотлар - ёлғиз яшаши, парвариш қилишни таъминлашга қодир бўлган шахсларнинг йўқлиги, ўзгалар парваришига муҳтожлиги ҳамда туман (шаҳар) ҳокимининг тегишли қарори асосида киритилади ва куйидаги ижтимоий хизматлар - озиқ-овқат маҳсулотларини, саноат товарларини, дори воситаларни сотиб олиш ва уйига етказиб бериш, овқатлар тайёрлаш ва уйни йиғиштириш-тозалаш, гигиена ишларида кўмаклашиш кўрсатилади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Кексалар ва ногиронларни манзилли ижтимоий ҳимоя қилиш ва қўллаб-қувватлашни янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2015 йил 10 августдаги 237-сон қарорида меёрланган 19 хил турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари ва гигиена воситалари билан фақат ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар таъминланиши назарда тутилган.
Косонсой, Марварид, Жиззах
Ўзбекистон Республикаси Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлигига қарашли санаторий-соғломлаштириш муассасаларида
Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашига қарашли бўлган санаторий-соғломлаштириш муассасаларида
давлат ва хўжалик бошқаруви органларига қарашли санаторий-соғломлаштириш муассасаларида
1 йилда бир маротаба ўзлари учун мақбул муддатларда
йўлланманинг ўртача қийматига тенг
уруш қатнашчилари мурожаат этган ойдан кейинги ойда уларнинг пенсия олиш жойидан нақд пулда тўланади
I ва II-гуруҳ ногиронлари, кўзи ожиз I-гуруҳ ногиронини кузатиб борувчи шахс
ёшга доир пенсионерлар
уруш ногиронларига ва қатнашчиларига тенглаштирилган шахслар
ҳар йили (навбат асосида)
санаторийларда бўш ўрин мавжуд бўлган тақдирда, навбат асосида, аммо 3 йилда 1 маротаба
ҳар йили (навбат асосида)
Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги тасарруфидаги санатор соғломлаштириш муассасаларида
ҳар йили (навбат асосида)
йўқ, эга бўлмайдилар
паспорт ва санатория-курорт картасини
12 кунлик
раҳбар номига ариза, паспорт нусхаси, имтиёздан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи ҳужжат, тиббий хулоса
жараённинг фаол босқичидаги сил касаллиги
юқумли тери ва соч касалликлари
ўткир юқумли касалликлар
10 кун олдин, тиббий хулосага мувофиқ берилади
уруш ногиронларига ва қатнашчиларига тенглаштирилган шахсларга
кўзи ожиз I-гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсни кузатиб борувчи бўлса
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Муҳтож шахсларни протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида” 2021 йил 1 июлдаги 411-сон қарорга асосан, биринчи навбатда муҳтожлик тўғрисида ТМК ва ТИЭКдан тиббий хулоса олиш ҳамда ўрнатилган тартибда сертификат олиши учун яшаш манзили бўйича туман (шаҳар) тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бўлимига мурожаат этиш.
ариза ва паспорт нусхаси уруш фахрийси гувоҳномаси ёки 1941 — 1945 йилларда меҳнат фронтида қатнашганлик тўғрисидаги ҳужжат нусхаси
соғломлаштиришнинг тавсия этилган йўналиши ва мавжуд зид кўрсатмалар ёзилган санаторий-курорт картаси
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Муҳтож шахсларни протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида” 2021 йил 1 июлдаги 411-сон қарорга асосан, биринчи навбатда муҳтожлик тўғрисида ТМК ва ТИЭКдан тиббий хулоса олиш ҳамда ўрнатилган тартибда сертификат олиши учун яшаш манзили бўйича туман (шаҳар) тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бўлимига мурожаат этиш.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Муҳтож шахсларни протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида” 2021 йил 1 июлдаги 411-сон қарорга асосан, биринчи навбатда муҳтожлик тўғрисида ТМК ва ТИЭКдан тиббий хулоса олиш ҳамда ўрнатилган тартибда сертификат олиши учун яшаш манзили бўйича туман (шаҳар) тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бўлимига мурожаат этиш.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ногиронлиги бўлган шахсларга кўрсатилаётган тиббий-ижтимоий хизматлар сифатини янада яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида” 2021 йил 9 августдаги ПҚ – 5217-сон қарорига асосан Агентлик томонидан электр юритмали кресло-аравачалар харид қилиниб олинмоқда. Сиз мазкур аравачани олишингиз учун ТИЭК томонидан Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг “Ногиронлиги бўлган шахсларни электр юритмали ногиронлар аравачаси, ақлли соат, овоз чиқарувчи тиббий термометр, овоз чиқарувчи тиббий тонометр ва йиғма брайл алифбосига муҳтожлиги юзасидан тиббий ва қарши кўрсатмаларни аниқлашда фойдаланиш учун вақтинчалик тартиб”га асосан тиббий хулоса берган тақдирда биринчи, муҳтожлик базасига киритиласиз, иккинчидан, яшаш манзилингиз бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бошқармаларига мурожаат этасиз.
Одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётган шахс ҳам идентификация қилинмасдан ёки қилиш жараёинида, Одам савдоси жабрдийдаларига ёрдам бериш бўйича республика реабилитация марказига мурожаат этиши мумкин.
Одам савдоси жабрдийдаларига ёрдам бериш бўйича республика реабилитация марказига мурожаат этиши мумкин.
ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари тўғрисида ахборот тақдим этади;
хавфсизлигини таъминлайди;
овқатланиш, дори воситалари ва тиббий буюмлар билан таъминлайди;
қулай яшаш шароитлари ва шахсий гигиена воситалари билан таъминлайди;
қариндошлари билан алоқа ўрнатишга кўмаклашади;
одам савдоси жабрдийдалари ижтимоий реабилитация қилинишига кўмаклашади.
Одам савдоси жабрдийдаларига ёрдам бериш бўйича республика реабилитация марказидан ижтимоий, тиббий, ижтимоий, психологик, юридик хизматлар кўрсатилади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 17.09.2021 йилдаги 575-сонли қарорида белгиланган.
“Саховат” кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар учун интернат уйларига Ўзбекистон Республикасида доимий яшайдиган, Ўзб.Республикаси Оила кодексининг 57-моддасига мувофиқ уларни парвариш қилиши шарт бўлган биринчи даражадаги қариндошлари ёки васийлари бўлмаган ёлғиз кексалар, 18 ёшдан бошлаб 1-ва 2-гурух ногиронлиги бўлган шахслар ҳамда ўзгалар парваришига мухтож ёлғиз яшовчи 1-гурух ногиронлиги бўлган кексалар жойлаштирилиши мумкин.
“Мурувват” интернат уйлари ногиронлиги бўлган болалар учун 4 ёшдан 18 ёшгача ҳамда 18 ёшдан ошган ногиронлиги бўлган аёллар ва эркаклар учун алоҳида интернат уйлари мавжуд.
Ногиронлиги бўлган болалар учун “Мурувват” интернат уйларига Ўзбекистон Республикасида яшайдиган 4 ёшдан 18 ёшгача руҳиятида сезиларли даражада нуқсонлари бўлган ўзгалар парваришига мухтож болалар жойлаштирилади.
Ўзбекистон Республикасида яшайдиган 18 ёшдан ошган руҳиятида сезиларли ёки анча сезиларли нуқсони бўлган ўзгалар парваришига мухтож эркак ва аёллар алоҳида интернат уйларига жойлаштирилади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 17.09.2021 йилдаги 575-сонли қарорида “Саховат” ва “Мурувват” интернат уйларига жойлаштириш учун лозим бўладиган хужжатлар тартиби белгиланган.
“Саховат” уйига расмийлаштириш учун ҳужжатлар
“Мурувват” ногиронлиги бўлган болалар учун интернат уйига расмийлаштириш учун хужжатлар
“Мурувват” ногиронлиги бўлган шахслар учун интернат уйига расмийлаштириш учун хужжатлар
Ўзбекистон Республикқси худудида яшовчи ва доимий рўйхатда турувчи руҳиятида сезиларли даражада ва ўзгалар парваришига мухтож 4 ёшдан 18 ёшгача ногиронлиги бўлган болалар жойлаштирилади.