Нуронийлар учун байрам тадбири ўтказилди
Олмазор тумани 2-сектор раҳбари ташабуси билан туманда жойлашган Уруш ва меҳнат фахрийлари Республика понсионатида яшовчи ижтимоий ёрдамга муҳтож нуронийлар учун байрам тадбири ўтказилди.
Тадбирда байрам дастурхони безатилиб пасионатда яшовчи отахон ва онахонларгаларга кўтаринки руҳ бағишланди ва туман прокуратураси томонидан совғалари топширилди.
Тадбир якунида “Яшил макон” умуммиллий лойихаси доирасида иштирок этиб, мевали ва манзарали дарахтлар экилди.