3 декабрь – “Халқаро ногиронлиги бўлган шахслар куни
Кимки бир кўнгли бузуғнинг хотирин шод айлагай,
Онча борким, Каъба вайрон бўлса, обод айлагай.
Бундан 580 йил – салкам 6 аср муқаддам Ҳазрат Навоий бобомиз ушбу битикни битган эди.
Айни пайтда Юртимизда меҳр ва мурувват ойлиги кенг нишонланмоқда. Ойлик давомида минглаб кўнгли ўксик юртдошларимизнинг кўнглини шод этишга, уйини – рўзғорини обод этишга Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлигининг барча ходимлари бел боғлаган.
“3 декабрь – “Халқаро ногиронлиги бўлган шахслар куни" ҳамда "Меҳр-мурувват ойлиги" муносабати билан Андижон вилояти тиббий ижтимоий хизматларни ривожлантириш бошқармаси ҳамда туман ва шаҳар ҳокимликлари ва бир қатор ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда амалга оширилиётган ишлар - тадбирлардан лавҳалар.