Электрон кутубхона

➖ маълумотлар базасини яратиш учун маълумотларни тўплаш ва қайта ишлаш;

➖ тўлиқ матнли ҳужжатларни кўчиришнинг кенгайтирилган имкониятлари билан биргаликда излашнинг кучли тизимини яратиш;

➖ ахборот-кутубхона ресурсини электрон шаклда рақамлаш;

➖ ахборот-кутубхона ресурсларининг электрон шакли ҳолатини ахборот ва телекоммуникация технологияларидаги ўзгаришларга мослаштиришни таъминлаш;

➖ бошқа ахборот-кутубхона муассасаларининг электрон кутубхоналари тармоғига уланишини таъминлаш;

➖ ходимлар ва фойдаланувчиларни электрон кутубхоналардан фойдаланиш қоидаларига ўқитиш

➖ китобхонларга тақдим этиш қийин бўлган ёки чекланган ахборот-кутубхона ресурсларидан фойдаланишни таъминлаш;

➖ фақат электрон шаклда мавжуд бўлган ахборот-кутубхона ресурсларидан фойдаланишни таъминлаш;

➖ катта ҳажмли ахборот билан ишлашда фойдаланувчиларга шарт-шароитлар яратиш;

➖ хизмат кўрсатишнинг сифати ва тезкорлигини ошириш, фойдаланувчиларга электрон кутубхонанинг ахборот-кутубхона ресурсларини тақдим этиш ҳисобига ахборот-кутубхона муассасалари хизматлари рўйхатини кенгайтириш;

➖ кутубхона технологияларини модернизация қилиш;

➖ электрон кутубхонанинг ахборот-кутубхона ресурсларини жаҳон ахборот маконига интеграциялаш;

➖ электрон ахборот-кутубхона ресурсларини узоқ муддат сақлаш