Юридическое бюро

 

Бўлим бошлиғи: Хилола С. Даминова

Тел: +998 71 241 03 25

e-mail: khilola.daminova@ssv.uz

Қабул кунлари:

 

 


Ўзбекистон Республикаси Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлигидаги юридик бюро фаолиятининг асосий вазифалари  қуйидагилар:

1.Агентликнинг ҳуқуқни қўллаш фаолиятида қонун устуворлиги ва қонунийликни таъминлашни ташкил этиш;

2. Агентлик томонидан ишлаб чиқилаётган (қабул қилинаётган) норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларининг қонунчиликка мувофиқлиги устидан назоратни олиб бориш;

3. Агентлигининг норма ижодкорлиги фаолиятида иштирок этиш, қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан таклифларни тайёрлаш масалаларида уларнинг таркибий тузилмалари ишини мувофиқлаштириш;

4. Агентлик ходимларининг ҳуқуқий маданияти ва ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, уларга қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳиятини, шу жумладан замонавий ахборот-коммуникация технологиялари орқали етказишда  иштирок этиш;

5.  Агентликда шартномавий-ҳуқуқий ва талабнома-даъво ишларини юритиш ва унинг мулкий ва бошқа манфаатларини ишончли ҳимоя қилинишини таъминлаш.