Protezlash va reabilitatsiya texnik vositalari bilan ta’minlash, uyda tibbiy-ijtimoiy xizmat ko‘rsatishni tashkil etish bo‘limi

 

Бўлим бошлиғи: М. Дўстмуродов

Тел: +998 71 241 06 58

e-mail: m.dusmuratov@ssv.uz

Қабул кунлари:

 

 


Бўлим ўз фаолиятини Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бошқармалари, туман (шаҳар) Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бўлимлари, Республика тиббий-ижтимоий экспертиза инспекцияси ва унинг ҳудудий бўлинмалари, соғлиқни сақлаш тизими муассасалари, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва унинг ҳудудий бошқармалари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситаларини ишлаб чиқарувчи ташкилотлар, “Ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватлаш” жамғармаси, бошқа вазирлик ва идоралар ҳамда Агентликнинг бўлимлари билан ҳамкорликда ташкил этади.

Қуйидагилар бўлимнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

муҳтож шахсларни протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари билан таъминлаш ва уйда тиббий-ижтимоий хизмат кўрсатиш фаолиятини ташкил этиш;

тиббий-ижтимоий хизматлар кўрсатишнинг самарадорлигини илғор хорижий тажриба ва замонавий ривожланиш тенденциялари асосида таҳлил қилиш ва мониторинг олиб бориш;

кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар ва аҳолининг бошқа ижтимоий ҳимояга муҳтож тоифаларига манзилли тиббий-ижтимоий хизмат кўрсатиш соҳасида қонунчиликни янада такомиллаштириш бўйича таклифлар киритиш;

кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар ва аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож бошқа тоифаларига тиббий-ижтимоий хизмат кўрсатишни янада такомиллаштириш ва самарадорлигини оширишга қаратилган янги усул ва ижтимоий технологияларни татбиқ этиш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш;

Агентлик фаолияти билан боғли