Фуқароларни тиббий-ижтимоий ҳимоя қилиш ва тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатилиши таъминланишга доир конституцион ҳақ-ҳуқуқларини таъминлаш мақсадида тегишли шароитлар яратилиши юзасидан тиббий-ижтимоий объектларида қурилиш, реконструкция ва капитал таъмирлаш мақсадли давлат дастурларини амалга ошириш жараёнларида иштирок этади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонлари, қарорлари ва ҳудудларга ташрифи баёнлари ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг қарорларида назарда тутилган, шунингдек, Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бошқармалари таклифларига асосан қисқа муддатли (3 йиллик) марказлашган давлат маблағлар ва бошқа маблағлар ҳисобига амалга ошириладиган давлат дастурларини ишлаб чиқиш;
Рахбариятга қурилиш масалалари юзасидан маълумотлар, ҳисоботлар ва таҳлилий маълумотлар тайёрлаб бериш, шунингдек, бино ва иншоотларнинг қурилиши, реконструкция қилиниши ва эксплуатацияси юзасидан назорат ишларини олиб бориш;
муассасаларида жорий таъмирлаш ишларини боришини мониторинг қилиш;
тизимли асосда ҳар йилги куз-қиш мавсуми учун тиббий-ижтимоий муассасалар бино ва иншоотларини беталофат ўтказиш бўйича таклифлар тайёрлаш;
Бўлим фаолиятига таълуқли Ўзбекистон Республикаси Президенти, Вазирлар Маҳкамаси, Олий Мажлис фармон қарор ва фармойишлари ижроси, шунингдек, Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлигининг бошқа норматив-ҳуқуқий хужжатлари ижросини ташкил этиш.