
Сабиров Жумамурот Юсупович
+998 71 241 05 12
jumamurat.sabirov@ssv.uz
Қабул кунлари:
Уруш ва меҳнат фронти фахрийларини ҳамда кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларни Ўзбекистон Республикаси Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлигига, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашига ҳамда давлат ва хўжалик бошқаруви органларига қарашли санаторий-соғломлаштириш муассасаларида бепул йўлланмалар ажратиш орқали соғломлаштиришни ташкил этишдан иборат.
Уруш ва меҳнат фронти фахрийларини санаторий-соғломлаштириш муассасаларида соғломлаштириш мақсадида Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги, Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши ҳамда “Нуроний” жамғармаси томонидан 1941-1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийларини соғломлаштириш учун тавсия этиладиган 30 та санаторий-соғломлаштириш муассасалари рўйхати белгиланиб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
Уруш ва меҳнат фронти фахрийлари ҳар йили 20 октябргача бўлган муддатда ўзлари рўйхатда турган тиббиёт муассасаларида диспансеризациядан ўтишлари лозим. Тиббиёт муассасалари томонидан диспансеризация натижаларига кўра, кейинги йилда соғломлаштирилиши кўзда тутилган уруш ва меҳнат фронти фахрийлари рўйхати тузилиб, туман (шаҳар) тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бўлимларига тақдим этилди.