Молиялаштириш ва бухгалтерия ҳисоби бўлими

 

Бўлим бошлиғи: Рахимов Жамшид Хасанович

Тел: +998 71 241 02 83

e-mail: j.rakhimov@ssv.uz

Қабул кунлари:

 

 


Агентликнинг молиялаштириш ва бухгалтерия ҳисоби фаолиятини ташкил этилишини, бухгалтерия ҳисобини юритилишини, молиявий ҳисоботларни ўз вақтида ва тўлиқ топширилишини ҳамда норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни бажариш;

молиялаштириш ва бухгалтерия ҳисобини норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга амал қилган ҳолда юритиш, шунингдек, ҳисоб ишларини замонавий техник воситалар ва ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда ташкил этиш;

молиялаштириш ва бухгалтерия ҳужжатларини ўз вактида ва тўғри расмийлаштирилишини ҳамда амалга оширилаётган операцияларнинг қонунийлигини дастлабки, жорий ва якуний назоратни амалга ошириш;

бюджет маблағларини, шунингдек, бюджетдан ташкари маблағларни ҳаражатлар сметасида кузда тутилган муайян мақсадларга тўғри сарфланиши, шунингдек, пул маблағлари ва моддий қимматликларнинг бутлиги устидан мунтазам назоратни амалга ошириш;

Агентлик ҳодимларнинг иш ҳакларини ва унга тенглаштирилган тўловларини, шунингдек, иш ҳақларини белгиланган тартибда ҳамда ўз вақтида ҳисоблаб чиқиш ҳамда жорий смета ижроси жараёнида вужудга келадиган юридик ва жисмоний шахслар билан олиб бориладиган ҳисоб-китобларни ўз вақтида амалга ошириш;

пул маблағлари, ҳисоб-китоблар ва моддий қимматликлар, шунингдек, бошқа активларни ва мажбуриятларни инвентаризация қилишда қатнашиш ва инвентаризация натижаларини ўз вақтида ва тўғри расмийлаштириш, уларни бухгалтерия ҳисобида акс эттириш ҳамда моддий жавобгар шахсларга уларнинг жавобгарлигида турган моддий қимматликларнинг бутлигини сақлаш ва ҳисобини олиб бориш юзасидан тушунтириш ишлари олиб бориш;

молиявий ҳисоботларни белгиланган муддатларда тузиш ва тегишли ташкилотларга тақдим этилиш ҳамда бухгалтерия ҳужжатлари ва ҳисоб регистрларини белгиланган тартибда сақлаш;