
Бўлим бошлиғи: Эрматова Азиза Камилджановна
Тел: + +998 71 241 03 38
e-mail: aziza.ermatova@ssv.uz
Қабул кунлари:
Ушбу марказ Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 5 ноябрдаги “Одам савдоси жабрдийдаларига ёрдам бериш ва уларни ҳимоя қилиш бўйича Республика реабилитация марказини ташкил этиш тўғрисида”ги 240-сонли қарорига асосан ташкил этилган.
Марказ қуввати – 30 ўринга мўлжалланган. Марказда даволаниш давомида сизга 2-кишилик хона, дамолиш хоналари, турар жой ва 3-махал текин овқат билан таъминланасиз.
Ҳамма хизматлар бепул кўрсатилади.
Марказ томонидан одам савдосидан жабрланганларни, одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётган шахсларни қуйидаги шаклларда ёрдам кўрсатилади:
– Кечиктириб бўлмайдиган тиббий ёрдам,
– Психологик ёрдам,
– Юридик ёрдам,
– Ижтимоий ёрдам,
Республика реабилитация марказининг асосий вазифалари
одам савдоси жабрланганларни қулай яшаш ва шахсий гигиена шарт-шароитлари, шунингдек озиқ-овқат, доривор воситалар ва тиббиёт буюмлари билан таъминлаш;
одам савдоси жабрдийдаларига кечиктириб бўлмайдиган тиббий, психологик, ижтимоий, юридик ва бошқа ёрдам кўрсатиш;
одам савдосидан жабрланганлар хавфсизлигини таъминлаш;
одам савдосидан жабрланганларни, қариндошлари билан мулоқот ўрнатишида кўмаклашиш;
одам савдосидан жабрланганларни, одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётганларни ижтимоий реабилитация қилишда кўмаклашиш.
одам савдосидан жабрланганларни, уларнинг қариндошларига ва васийларига одам савдоси жабрдийдаларининг ҳуқуқл