
Бўлим бошлиғи: Чуренов Кутлимурод Махсудович
Тел: +998 71 241 02 49
e-mail: k.churenov@ssv.uz
Қабул кунлари:
Ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш ва протезлаш миллий маркази ҳамда Ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш ва протезлаш ҳудудий марказларининг (кейинги ўринларда – Марказлар) фаолиятини ташкил этиш ва бошқариш;
ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилишнинг самарадорлигини илғор хорижий тажриба ва замонавий ривожланиш тенденциялари асосида таҳлил қилиш ва мониторинг олиб бориш;
тиббий-ижтимоий экспертиза хизматига ташкилий-методик раҳбарлик қилиш;
фуқароларни тиббий-ижтимоий экспертиза қилиш ҳамда ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш йўналишида ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари ижросини ташкил этиш.
Бўлим ўзига юклатилган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:
фуқароларни тиббий-ижтимоий экспертиза қилиш ҳамда ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш соҳасида қонунчиликни янада такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;
фуқароларни тиббий-ижтимоий экспертиза қилиш ҳамда ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилишни ривожлантиришга оид давлат дастурлари ва ҳудудий дастурларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширишда иштирок этади;
фуқароларни тиббий-ижтимоий экспертиза қилиш ҳамда ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилишни такомиллаштириш ва самарадорлигини оширишга қаратилган янги усул ва ижтимоий технологияларни татбиқ этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;
тиббий-ижтимоий экспертиза, ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш фаолиятини мувофиқлаштиради;
ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилишнинг ўз вақтида малакали ва сифатли амалга оширилишини таъминлаш борасида Марказлар фаолиятини мувофиқлашт