Ахборот-коммуникация технологиялари бўлими

 

Бўлим бошлиғи: Ўрозметов Ҳамза Рахматиллаевич

Тел: +998 71 241 06 70

e-mail: hamza.urozmetov@ssv.uz

Қабул кунлари:

 

 


Агентлик марказий аппаратида ахборот-коммуникация технологиялари, ахборот тизимлари ва ресурсларини жорий қилиш ҳамда ривожлантиришнинг узоқ муддатли даврга мўлжалланган ягона стратегиясини, биринчи навбатда, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг ахборот-коммуникация технологиялари соҳасини янада ривожлантириш бўйича қабул қилинган ҳужжатлари талабларини ҳисобга олган ҳолда, ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш ишларини ташкил этиш;

Агентлик марказий аппаратида иш ўринларини компьютер техникалари ва телекоммуникация ускуналари билан техник таъминлашни кучайтириш юзасидан таклифларни ҳамда компьютер техникалари, коммутация воситалари ва тармоқ ускуналарини модернизация қилиш, алмаштириш, фойдаланишдан чиқариш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш;

Агентликнинг бўлималари мутахассисларининг тармоқ ахборот ресурсларидан, жумладан, Интернет тармоғи ресурсларидан мақсадли ва самарали фойдаланишга доир фаолиятини мувофиқлаштириш;

лицензион дастурий таъминот, очиқ кодли дастурий воситаларни жорий этиш ва қўллаш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

Агентлик марказий аппаратида компьютер техникаларига, тармоқ ускуналарига, тармоқланган кабель тизимига, ахборот тизимларига ўз вақтида ва сифатли хизмат кўрсатиш ишларини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш;

Агентликда АКТни жорий этиш ва ривожлантириш, маълумотларни тўплаш, сақлаш ва уларга ишлов бериш жараёнини автоматлаштириш бўйича дастурлар мажмуини ташкил этиш;

Ахборот тизимлари ва ресурсларининг ахборот-технологиялари бўйича ўзаро муносабатларини таъминлаш, маълумотлар базаларини яратишни таъминловчи инфратузилмани шакллантиришни ва ривожлантиришни ташкил этиш;

Агентликнинг тизимидаги ташкилотларда ахборот коммуникация технологияларидан самарали