Хозяйственное отделение

 

Бўлим бошлиғи: Мирзакул Б. Хаитов

Тел: +998 71 241 03 56

e-mail: mirzakul.khaitov@ssv.uz

Қабул кунлари:

 

 


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 25 мартдаги “Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги ПҚ-5038-сон қарорига мувофиқ Хўжалик бўлими Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги  марказий аппарати таркибий бўлинмаси ҳисобланади.

2. Мазкур Низомга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги марказий аппарати Хўжалик бўлими (кейинги ўринларда – Агентлик) ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамаси қарорлари, Агентлик Низоми ва кўрсатмалари ҳамда мазкур низом асосида амалга оширади.

3. Хўжалик бўлими ўз фаолиятини унга юклатилган вазифалар ва функциялар, шунингдек Агентлик томонидан тасдиқланган йиллик иш режасига мувофиқ амалга оширади.